Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Foydali Xabarlar » Ақлли болалар нега ёмон ўқийди? (Ақлли болалар нега ёмон ўқийди?)
Ақлли болалар нега ёмон ўқийди?
uzcinemaДата: Понедельник, 26.09.2011, 08:00:44 | Сообщение # 1
Генерал-майор
Группа: Moderator
Сообщений: 276
Награды: 2
Репутация: 0
Статус: Оффлайн


Ақлли болалар нега ёмон ўқийди?

Ҳар қандай ўқитувчидан сўранг, деярли ҳар бир синфда яхшигина қобилиятлари бор, аммо тест ва назорат ишларини «аъло»га бажара олмайдиган болалар учрайди. Кўпинча бундай ҳолни ўз имкониятларига ишонмайдиган болаларда кузатиш мумкин. Баъзида бундай бола моҳир масхарабоздек шўхликлари билан дўстлари ва ўқитувчиларининг эътиборини ўзига жалб қилиши мумкин. Баъзида эса ортиқча «оғиз очмайди». Бунинг ортида эса ўз имкониятларига ишончсизлик, нокераклик ҳисси яширин бўлиши ҳам мумкин. Боланинг бу даражага тушишига нима сабаб бўлади? Бундай бўлмаслиги учун ота-оналар нима қилишлари керак?
Ота-оналар қандай хатоларга йўл қўйишади?
Афсуски, кўпгина ота-оналар аксарият ҳолларда чегарадан чиқиб кетишади. Масалан, фарзандларини ўта эркалатиб юборишади ва натижада бола ўзига ҳаддан ортиқ баҳо берадиган бўлиб улғаяди. У ўзини бу оламда ягона «хазина»дек ҳис қилади, «Ҳамма атрофимда парвона бўлишга мажбур, ҳамма нарса менга тегишли», деб билади. Бундай тарбия усули эса келажакда ҳафсала пир бўлиши, умидсизликка тушишга олиб келади. Негаки ҳаёт ҳамиша ҳам бу митти «хазина»нинг бошини худди ота-онасидек силайвермайди.
Ушбу вазиятга тамоман тескари ҳолат ҳам мавжуд. Яъни шундай ота-оналар ҳам борки, улар боланинг ўз кучига бўлган ишончига шафқатсизларча путур етказади. Энг ёмони, буни ўзлари билмаган ҳолда қилишади. Тарбия — жуда нозик жараён. Бир томондан, «бутун дунё менинг кўнглимни олиши керак», деб ҳисоблайдиган инсонни ўз ҳолига ташлаб қўйиш, чек-чегараларсиз ўстириш мумкин эмас. Бошқа томондан эса болани «синдириб» қўймаслик ва унга босим ўтказмаслик лозим.
Ота-онанинг болага нима гапираётганини диққат билан кузатсангиз, баъзида росмана даҳшатли манзарага гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, ота-она фарзандини мунтазам танқид қилавериб, унинг ўз кучига бўлган ишончини сўндириб қўйиши ҳеч гап эмас. Бу танқид деярли ҳар дақиқада «янграйди» ота-онанинг ўзи ҳам буни сезмайди. Энг ҳайратланарлиси, кўп ҳолларда бирмунча «хавфли» сўзларни қўллашади. Лекин аслида ўша сўзлар болани хатолардан асраш учун айтилган бўлади. Хўш, бу қандай сўзлар?
Бола билан қандай ГАПЛАШМАСЛИК керак?
1. «Ажойиб, лекин бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди», дейишади ота-оналар бола ўз ютуғини фахр билан намойиш этганида. Бундан нима келиб чиқади? Боланинг ютуғи шундоққина кўз ўнгида қадрсизланади.
2. «Кел, қандай бажаришни кўрсатаман! Шошма, мен сенга ёрдам бераман! Тегма! Бузиб қўясан!» Ҳар гал бола бирор ишга киришганида ота-оналар ёрдамга ошиқишади ва болага ниманидир мустақил қилишга қўймайди. Натижада болада ҳам «ўзим ҳеч нима қила олмайман» деган тушунча шаклланиб қолади.
3. «ªўшнимиз Маликани қара, аълочи, дуторниям зўр чалади! Сен эса компьютер олдида ўтирганинг-ўтирган!» Анча маҳоратли, ақлли, меҳнаткаш инсонлар билан доимий таққослайвериш — бола руҳияти учун зарба. У ҳатто улғайганида ҳам ўша Маликани ёмон кўради. Шунинг учун боланинг лаёқатини айниқса, ака-ука ёки опа-сингилларининг ютуқлари билан таққослайвериш — энг ёмони.
4. «Чалғима! Бўяб ташлама! Ёз! Диққат билан қара!» Ота-оналарнинг нимани қандай қилиш, нимадан узоқроқ бўлиш ҳақидаги доимий кўрсатма, йўл-йўриқлари ҳам боланинг ўз кучига ишончига путур етказади. У борган сари мустақил ҳеч нима қила олмаслигига ишониб қолади.
5. «Қачон масъулиятли, эс-ҳушли бўласан-а?» Бунда икки томонлама қарама-қаршилик бор: буйруқ билан масъулиятли бўлиш мумкин эмас. Сиз болага масъулиятли бўлиш кераклигини айтасиз, лекин ахир масъулият инсон ниманидир ўзи мустақил қилишини тақозо этади! Сиз эса фарзандингизга бундай қилишга имкон бермайсиз.
6. «Мен сенга айтгандим! Агар гапимга кирганингда…» Буни бола «сен ҳамма ишни нотўғри қиласан, фақат отанг ёки онанг сенга ёрдам бера олади», деб тушунади.
7. «Мен сендайлигимда…» ва охири йўқ таққослашлар… Ота-оналарнинг болалиги ҳақидаги хотиралари кўпинча ниҳоятда идеаллаштирилган ва боланинг идеалларига тўғри келмайдиган бўлади. Шунинг учун болада «бундай бўлиш менинг қўлимдан келмас экан», деган хулоса пайдо бўлади.
Кичкинтой билан қандай ГАПЛАШИШ лозим?
· Фарзандингизни ютуқлари учун шунчаки мақтамай, рағбатлантиришни ҳам унутманг. Унинг ёрдами сиз учун қанчалик қадрли эканини айтинг: «баракалла, қара, полни қандай зўр артдинг! Менга ёрдам бераётганинг учун раҳмат сенга, мен буни жуда қадрлайман», денг.
· Бола қандайдир ютуққа эришса, буни нишонланг. Уни «5» баҳолари, яхши томонга ўзгаргани учун мақтанг. Масалан, 1-синфда ёзганларини бола билан биргаликда кўриб чиқиб, таъкидланг: «қара, ҳозир қанчалик яхши ёзадиган бўлдинг! Атиги бир йил ўтди, сен эса шу вақт ичида шунча нарса ўргандинг!»
· Фарзандингизнинг болаларча қилган қайсидир ишидан асабингиз бузилганида «бу нима қилганинг, ахмоқ?!» деб бақирманг. Ҳар қандай инсон, ҳатто катталар ҳам ахмоқона ишларга қўл уриб қўйиши мумкин. Лекин хатога йўл қўйиш болага ҳалокатдек туюлиши мумкин. Болалар хато қилиши, қайсидир ишни нотўғри қилиб қўйишига қарамай, ота-она меҳри ҳамиша у билан бирга эканини тушуниши керак.
· Ёрдамга жалб қилинг. Боланинг икки ёшдан бошлаб уй-рўзғорда кичик мажбуриятлари бўлгани яхши. Агар у онасига, масалан, дастурхон безашда ёрдам берса, кейин уни «ҳамма ишни зўр бажардинг» деб мақтаб қўйилса, кичкинтой ўзини керакли ва фойдали инсондек ҳис қилади. Бу мажбуриятлар боланинг ёшига қараб «катталашиб» боравериши керак.
· Фарзандингизга сабоқ бераётиб, сабрли бўлинг. Ҳар бир ота-она фарзанди уддабурон, муваффақиятли бўлишини истайди. Лекин бола ўзи учун муҳим бирор ишга киришар-киришмас, зудлик билан унга ёрдамга ошиқишади ёки унинг ўрнига ҳаммасини ўзлари бажариб қўйишади. Кейин эса бола мустақил равишда ҳеч бир ишни қила олмаслиги аён бўлгач, ҳафсалалари пир бўлади: «Ҳеч бир иш ўзингнинг қўлингдан келмайди-я!» Агар топшириқ қийин бўлса ва фарзандингиз сизнинг ёрдамингизсиз эплай олмаслигига ишончингиз комил бўлса, буни боланинг ўрнига эмас, у билан бирга бажаринг.
· Илтифотли бўлинг. Ҳатто ўта иқтидорли инсон ҳам ниманидир эплолмайди. Бола ниманидир нотўғри бажариб қўйишига, баҳолари ҳар доим ҳам сиз кутгандек бўлавермаслиги мумкинлигига тайёр туринг ва бунинг ҳеч қандай ваҳимали жойи йўқ.
·
Ўта яхши бўлиш ҳам ёмонми?
Болани қийинчиликлардан ҳимоялаб, ҳаддан ортиқ эркалатиб юбориш ҳам яхши эмаслигини айтмасак-да биласиз. Лекин ота-оналар ўртасида бир «анъана» бор: «болалигимда велосипедим бўлишини орзу қилганман, лекин олиб беришмаган. Энди ўғлимга (ёки қизимга) албатта велосипед олиб бераман!» Лекин ўйлаб кўринг: агар болалигингизда велосипедингиз бўлмаган бўлса, фарзандингизга ҳатто 8 тасини олиб берсангиз ҳам, барибир ўтмишингизни ўзгартира олмайсиз. Барибир ўша ҳақиқат ўзгармайди: «болалигингизда велосипедингиз бўлмаган!» Фарзандингиз эса тантиқ бўлиб улғаяди. Баъзи ота-оналар болалигида ўзи кўрмаган, эга бўлмаган имкониятларни фарзандлари учун ишга солишади. Масалан, бола ҳали ролик орзу қилишга ҳам улгурмади, ролик эса аллақачон тайёр! Шу тарзда ота-оналар бола руҳиятига зиён етказишади, чунки уларга орзу қилишга ҳам имкон беришмайди. Мисол учун, кичкинтой велосипедни орзу қилаётганида хаёлан унда сайр қилади, у билан боғлиқ воқеаларни тасаввурида шакллантириб кўради, ички олами бойиб боради. Агар барча орзулар олдиндан ижобат бўлса-чи? Ўйлаб кўринг!
Ота-она нима қилиши керак?
· Агар фарзандим бахтли бўлиб улғайсин десангиз, унга кўпроқ эътибор қаратинг. Кўпроқ суҳбатлашинг, биргаликда орзу қилинг. Унга орзу қилишга имкон беринг.
· Чегарани билинг. Агар ўзингиз қаттиққўл ота-онанинг тарбиясини олган ва бу сизга ёқмаган бўлса, фарзандларингизга ҳаддан ортиқ эрк берманг. Акс ҳолда бундай муҳитда улғайган фарзанд миясига «менга ҳамма нарса мумкин» деган тушунча ўрнашиб қолади. Ва у мактабдаёқ муаммоларга дуч келади.
· Бола нимадир талаб қилса ва «Сиз ёмон онасиз! Менга яна битта қўғирчоқ олиб бермаяпсиз!» деб бақирса, баъзи оналар ўз «қулоғи тинчиши»ни ўйлаб, қўғирчоқ сотиб олади. Ўзингизни қўлга олинг.
· Болани сабрли бўлишга ўргатинг. Тантиқ болалар оғриқни ҳам, стрессни ҳам кўтара олмайди. Уларнинг хоҳлаганлари ўша заҳотиёқ муҳайё бўлиши керак. Болага ҳаётда ҳаммаси у ўйлагандай бўлавермаслигини, баъзида кутишга тўғри келишини тушунтириш зарур.
·
Боланинг ўзига бўлган баҳоси паст, агар:
· у беҳад тортинчоқ, муомалада тез чиқишиб кета олмайдиган бўлса;
· сезиш қобилияти паст, баъзида эси пастдек туюлса;
· синфдошлари орасида дўстлари бўлмаса;
· жуда дангадсаек туюлса, нимадир қилишга қўрқиб туришини сезсангиз.
·
Боланинг ўзига бўлган баҳоси ҳаддан ортиқ, агар:
· истаган нарсасига эришиш учун «ҳозироқ беринглар!» деб ер тепсиниб бақирса;
· дўконда ўйинчоқ сотиб олишдан бош тортсангиз, кичкинтой ерга думалаб, дўконни бошига кўтариб жанжал қилса;
· ўзи хоҳлаган нарсага эришолмагач, ота-онасига «Сизни ёмон кўраман, сиз ёмонсиз» каби сўзларни айтиб, жаҳл қилса;
· ўсмирлик даврида мактабда ўзини тажовузкорона тутса, ўғрилик қилса



WWW.UZMEGAVIDEO.RU
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » Internet, Games, Sport, Tibbiyot, Pazandalik, Xabarlar, Fan va Ta'lim » Foydali Xabarlar » Ақлли болалар нега ёмон ўқийди? (Ақлли болалар нега ёмон ўқийди?)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2023