Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ? (ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ?)
ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ?
Uzbek-kinoДата: Понедельник, 21.01.2013, 22:53:08 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2322
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн

ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ?

Эски Йилнинг шов-шуви Янги йил бошида атрофга ёйилди. Озодбек Назарбековнинг 28-декабр куни Самарқанд шаҳридаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтган концертидан ҳафсаласи пир бўлган мухлисалар хонанданинг кутилмаган қўполлиги ҳақида гапириб берди. (Асл касби юрист бўлган бу аёл исм-шарифи сир қолишини истади.)

-Ресторанга тахминан 500 та мухлис йиғилди. Чипталарни 120 000 сўмдан харид қилдик. Дастурхон нозу неъматга тўла. Чипта пулига арзийди. Ташқарида ҳам, ичкарида ҳам ҳаво жуда совуқ эди. Бироқ, совуқ ресторанда Озодбекнинг куй-қўшиқларидан қалбимизни иситишни ният қилгандик. Мухлислар севимли хонандаси билан суратга тушишга ошиқишди. Ахир, улар концертдан кейин хонанда билан тушган суратларини уйларига олиб бориб фахрланиб мақтангиси келгандир?! Мен ҳам энди ўрнимдан қўзғолган эдим, Назарбековнинг микрофонда айтган гапларидан қотиб қолдим. "Суратчилардан аллергия тошади. Контрактимда сизлар билан суратга тушиш учун келишмаганмиз!” деди, у. Кайфияти тоғдек одамларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Ҳаммаёқ музлагани етмаганидек, одамларнинг қувончи ҳам музлади-қолди. Тўғри, Озодбек нимадандир чарчагандир, ўзининг ҳам кайфияти йўқдир, бироқ, бунга биз мухлислар айбдор эмасмиз-ку?! Бошқача тушунтирса ҳам бўларди-ку?! Кейин костюм-шимдаги мусиқачиларига пальтоларини кийиб олишни буюрди. "Менга сизларнинг соғлиғингиз керак. Айтганча, мен ҳам шамоллаб қолсам, рафиқам бу ерга концертга бошқа юбормайди!” дея, тезда-тезда қўшиқ куйлаб, жуфтакни ростлаб қолди. 

(Шу жойда бошқа бир мухлиса ўз фикрини баён этди.) 

-Энди тамадди қилаётган одам ёнига бориб, нима куйлаяпман қани айтинг-чи?- дейди, Озодбек. У имтиҳон олишга келмаган-ку? Одамларни изза қилиш шартмиди?! "Манаман” деган халқ артистлари ҳам элга ҳурматсизлиги учун энди олқиш соғиниб уйида ўтирибди-ку, пашша ҳайдаб?! Нега хонандалар қанча эъзоз кўргани сайин ҳаволаниб кетади? Тўғри улар машҳур. Бу оддий одамлар қалбига озор беришга ҳуқуқ дегани эмас-ку?! Биз қарсак чалмасак, фалон пулга чипта харид қилиб томошабин бўлмасак, улар кимларга концерт бермоқчи?! 

Бу фикрлардан сўнг, Озодбекнинг қўполлигини тасаввур қилиб кўрдик. Жуда мушкул. Беозор, камтарин инсон шундай муносабатда бўлиши мумкинми? Балким, Назарбековнинг совуқдаги ҳазиллари жуда мухлисларга жуда совуқ туюлгандир? Озодбекнинг матбуот котибаси вазиятга ойдинлик киритди. Унинг айтишича, Озодбек ўша концертни гарчи ташкилотчилар номардлик қилган бўлса-да, мухлислари учун тақдим этганини билдирган. Шартномада келишилган пулни ўз вақтида тўламаган ташкилотчилар куйчининг кайфиятини дарз кетган муз каби парчалаган. Келишув бўйича пул тўланмаса, хонанда саҳнага чиқмасликка ҳақли. Мухлисларининг муҳаббатига муносиб жавоб бўлсин учун, шартномадан кўра, концерт беришни энг маъқул иш деб билган хонандадан айб излаш тўғримикан?! Энди бу ҳақда микрофонда оммага бирма-бир тушунтириб бўлмаса. Иш бор жойда камчилик албатта топилади. Тирноқ остидан кир қидириш яхшими? Концертини берибдику, куйчи? 120 000 сўмдан чипта сотиб, хонанданинг гонорарини бермаган ташкилотчини топиб, масалага ойдинлик киритишса, мухлислар ҳақиқий садоқатини кўрсатишган бўлишарди! Аслини олиб қарсангиз, ҳамма ўзича ҳақ. Унда айбдор ким? Хулоса ўзингиздан. 


Жасур ҲАМРОЕВ

Прикрепления: 8581469.jpg(213.6 Kb)


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ? (ОЗОДБЕКДАН КУТИЛМАГАН ҚЎПОЛЛИК!? УЙДИРМА Ё ҲАҚИҚАТ?)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2022