Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » 2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes ) (2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes ))
2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes )
Uzbek-kinoДата: Пятница, 25.01.2013, 00:22:07 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2322
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн

2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes )

Йилнинг энг чиройли бўйдоғи



Ўтаётган йилнинг бошиданоқ хонанда Шоҳруххоннинг тўйи ҳақида гаплар тарқалганди. Шоҳруххон мухлисаларини яна бироз муддат хурсанд қилишни кўзлаган кўринади. «Севимли хонандам уйланаяптими?» дея йиғлашга шайланганмухлисалар дастрўмолчаларини кейинги йилга олиб қўйсалар ҳам бўлади. Ҳозирча севимли хонандангиз йил бўйдоқлари рўйхатининг энг аввалида турибди!

Йилнинг энг бахтли аёли

Лола ЙЎЛДОШЕВА катта саҳнага қайтиб, ижоддаги аввалги мавқеини тиклай олди. Қолаверса, дарз кетаёзган оиласининг мустаҳкамлигига айнан «Мустаҳкам оила йили»да эришди. Хонанда турмуш ўртоғи билан муносабатларига ойдинлик киритиб, яна бирга бахтли ҳаёт кечиришаяпти.

Йилнинг энг латофатли аёли

Бу номга ижодини бошлаганидан бери латофатли хонанда сифатида тилга олинадиган хонанда ШАҲЗОДАҳамда актриса Дилноза КУБАЕВА сазовор бўлди. Бу икки ижодкор оилада латофатли аёл, ижодда эса латофатли санъаткор! Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Шаҳзода ва Дилноза Кубаеванинг ижоди бу йил анчайин сермаҳсул бўлди.

Йилнинг энг сўнгги миш-миши

Хонанда қизлар бирин-кетин турмушга чиқишаяпти. Бироқ ҳа­лигача Манзура ҳамда Муниса РИЗАЕВАдан тўй борасида бирор садо чиқ­маяпти, деб турганимизда миш-мишлар болалаб қолди: «Манзура маъмурининг яқин дўсти билан оила қурармиш». Шамол бўлмаса, дарахт учи қимирламаслигини ҳисобга олсак, гап-сўзлар бежиз тарқалмаган. Райҳон ва Йигитали ҳақидаги миш-мишларни бир ёдга олинг-а! Улар тўғрисидаги гап-сўзлар тўй билан ниҳояланди. Ажабмас, тез орада Манзуранинг ҳам... Муниса Ризаевага келсак, у йигитларга ишонмаслигини кўп бора таъкидлаган. Хонанданинг ишончини қозона оладиган мард топилса, бу ёғи тўй деяверинг!

Йилнинг энг кўркам куёви



Бу номга шак-шубҳасиз қизларнинг севимли актёри Адиз Ражабов лойиқ топилди. Ёқимтойлар рўйхатидан ўрин олган яна бир актёр Улуғбек Қо­дировнинг мухлисалари «Нега энди Адиз?!» дейишаётгани аниқ! Чунки сўровномамизда Улуғбек Қодировга нисбатан Адиз Ражабовнинг мухлисалари фаоллик кўрсатишди. Актёр Муҳаммадали Искандаровҳам ёқимтой куёв сифатида мухлисалар эътиборига тушган экан. Шу сабаб рейтингдан ўрин эгаллади. Ижодкорларга оилавий бахт тилаб қоламиз! 

Йилнинг энг файзли тўйи

2012 йил санъат вакиллари учун тўй борасида анча самарали йил бўлди. Хонанда Зиёда Қобилова ҳам бу бахтдан бебаҳра қолмади. Зиёда ва Элдорбекнинг 24 ноябрда ўтган тўй маросими сўровномада «Йилнинг энг файзли тўйи» деб топилди. Боиси тўй самимиятга йўғрилган бўлиб, ортиқча дилхираликлар бўлмади. Ҳеч бир муболағасиз хонанданинг тўйига етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган санъат вакиллари ташриф буюрди, дейиш мумкин. Зиёда ваЭлдорбекнинг келгуси ҳаётлари ҳам ўша кунгидек қадрдонлар даврасию ўйин кулгига бой бўлсин! Эътибор бердингизми, Зиёда келин бўлгач, «Шаддод қиз»дан «Содда қиз»га айланди.

Йилнинг энг кутилмаган жуфтлиги

Сўровномада иштирок этганлар ўйлаб ўтирмай,Райҳон Ғаниева ва Йигиталини «Йилнинг энг кутилмаган жуфтлиги» сифатида танлашди. Бу фикр тўғрилигини барча бирдек тасдиқлашига ишонамиз! «Узукка кўз қўйгандек» иборасини бемалол Райҳон ва Йигиталига нисбатан қўлласак бўлади. Бироқ ташқи кўриниш борасида ёшдаги фарқ ўз сўзини айтмай қўймайди... Икки ёшнинг бахтига кўз тегмасин! Тўй куни — 16 ноябрда Райҳоннинг кўзлари бахтдан порлаётганига барча меҳмонлар гувоҳ бўл­ганди. Хонанданинг ўша кунги севинчи, бахти ҳеч қачон уни тарк этмасин!

Йил қайнонаси

Қайноналар ролини маромига етказиб ижро этадиган актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно ЯРАШЕВА «Йил қайнонаси» номини олди. Қизи Мадина Мумтозни узатгач, бола-чақа ташвишидан қутулиб, актрисамизнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлгандиров.

Йил бувижониси

Бу номга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида УЗОҚОВА муносиб топилди. Назаримизда, мухлисаларга комик ролларни маромига етказиб ўйнайдиган актёр Алишер Узоқовни ота сифатида тасаввур қилиш қийин кўринган шекилли. Акс µолда улар актёрни «Йил отаси» сифатида тилга олишарди. Фурсатдан фойдаланиб, Шоҳида Узоқовани бувилик, Алишер Узоқовни эса оталик бахти билан муборакбод этамиз! Бу хушхабардан бехабарлар диққатига: Шоҳида Узоқова 2 ноябрь куни набирали бўлди. Чақалоққа яхши ният билан Фирдавс деб исм қўйишди.

Йилнинг «қаҳрамон» онаси

Хонанда Нилуфар УСМОНОВА «Йилнинг «қаҳрамон» онаси» номига лойиқ топилди. Сабаби у ўтаётган йилнинг 4 октябрида учинчи бора оналик бахтига эришди. Хонанданинг уч ўғли: Саидаъзамхон, Иброҳимхон ва Сулаймонхоннинг туғилиши онасининг ижодида танаффус кузатилишига сабаб бўлмаган.

Йил отаси...



...номига мазкур йил ижоди билан мухлисларнинг эътибори ва эътирофига сазовор бўлган хонанда Улуғбек РАҲМАТУЛЛАЕВ сазовор бўлди. Энг қизиғи, оталик бахтини интиқлик билан кутган хонанданинг фарзанди µар тўрт йилда бир келадиган 29 февраль куни туғилди. Улуғбек ўғли Файзуллоµ шундай кунда туғилганидан жуда хурсанд.

Актёр Фаррух Соипов 8 июль куни фарзандли бўлди. У 3 килограмму 250 грамм туғилган ўғлига Ислом деб исм қўйди. Клипмейкер Ёдгор Носировнинг тўйи шу йил бўлганига қарамай, муддатидан сал аввал ота бўлди. 4 ноябрда туғилган қизига Сабрия деб исм қўйди. 

Йилнинг энг назокатли келинчаги



Сўровнома натижаларига кўра актриса Мадина Мумтоз «Йилнинг энг назокатли келинчаги» номига сазовор бўлди. Хонанда Зиёда эса иккинчи ўринни эгаллади. Актриса Мадина Мумтоз «Ўзимдан ўзимгача», «Жаноб ҳеч ким» каби кинокартиналардаги қўпол ва ҳаётдаги дангалчи, шўх қиз образидан чиқа олган. Келин бўлса ҳам болаларча эркалик уни тарк этмаган. Зиёдага эса стилистлар бироз қўполроқ образ яратишган. Лекин энг муҳими, ташқи кўриниш эмас, оилавий бахт!

Прикрепления: 5726829.jpg(115.0 Kb)


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » 2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes ) (2012-yilning ENG ENG ENG lari ( shou-biznes ))
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2022