Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » “Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО) (“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО))
“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО)
Uzbek-kinoДата: Четверг, 15.05.2014, 14:20:31 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2322
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн



“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО)



1 май куни концертига “старт” берган ШАҲЗОДА кеча — 7 майда дастурнинг сўнги кунини тақдим этди. “Рости, ҳали ҳам илк кундаги ҳаяжон мени тарк этгани йўқ”, дея самимий табассум билан ички кечинмаларини сўзга чиқара олмаган хонандани мухлисларининг қайноқ меҳри навбатдаги концертигача тарк этмаслиги аниқ...





    Концертда жами 24 та қўшиқ ижро этилди, шундан 15 таси янги.



    Дастурда 3 та дуэт куйланди.



    Шаҳзода саҳнада 6 хил либосда намоён бўлди.



    Концерт режиссёри - Наталя Захарская.



    Рақсларни уч йилдан бери Шаҳзода билан ҳамкорлик қилиб келаётган рақс гуруҳи йигит-қизлари тақдим этишди.





Ноодатий декорация



Ярим айлана тарзида қурилган катта экран саҳнадаги чиқишлар ва ҳаракатлар билан ҳамоҳанг ишлади. Залга йиғилганлар саҳнанинг ўнг ва чап томонига қараб, Шаҳзоданинг чиқишини пойлаб турган бир вақтда хонанда катта экраннинг ўртасидан пайдо бўла бошлади. “Тўкилиб” номли қўшиғини ярмига етганида Шаҳзода секин-аста ғойиб бўлиб, катта экран эшикдек очилиб, хонанда юқоридан саҳнага тушди. Ҳеч ким кутмаган ноодатий чиқиш қилган Шаҳзода “Мана бир йил ўтиб, яна учрашдик. Бу йил иккинчи бор оналик бахтига эришганимга қарамай, сизлар учун янги концерт дастуримни тайёрладим. Ёқади деган умиддаман!” дея мухлислар билан саломлашди.





Мирзахаким Тўхтамирзаев футбол шарҳлади



Равшан Эрматов, Миржалол Қосимов ва бир қанча машҳур футболчиларни кўргач, зал “портлади”. Улар ва Шаҳзода иштирокида ишланган яшил майдондаги видеоролик футболдаги ҳаяжонли лавҳалар билан ҳам бойитилгани мухлисларни бефарқ қолдирмади. Хонанданинг “Футбол” номли янги қўшиғи муносиб қарши олинди.



Москвадан келган  меҳмон



“Юртимиз меҳмондўст халқ! Бугун атай концетимда иштирок этиш учун Москвадан ташриф буюрган меҳмонни илиқ кутиб оласизлар деб ўйлайман”, дея саҳнага машҳур ижодкор Аслан Гусейновни таклиф қилди. Биргаликда “Отпусти” дуэтини тақдим қилишди. Ва Шаҳзода Асландан янги қўшиғини куйлаб беришини сўради. “Где ты”ни мухлислар мароқ билан тинглашди.





“Мозийга қайтиб” иш кўрди



Шаҳзода ўз вақтида “хит” бўлган “Ўкинч”, “Керагимсан мени”, “Ҳаёт айт” қўшиқларидан “поппури” куйлади. Мухлислар хонанданинг илк саҳнага чиққан лавҳаларини катта экранда томоша қилиб, ўша даврларга қайтгандек бўлгани шубҳасиз.  



Курсдошлар билан дуэтлар “гулдаста”си



Миллий либосда саҳнага чиққан хонанда ҳеч кутилмаганда халқ қўшиғи бўлган “Мўтти”ни куйлади. Сўнг ваъда қилган совғасини ошкор этиш вақти келганини айтди. “Қилпиллама” қўшиғи бошланиб, экран одатдагидек “эшик” вазифасини ўтаб, саҳнада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз пайдо бўлди. “Бу ижодкор билан дуэт куйлашимни тахмин қилмаганингиз аниқ”, деган гапи исботи билан бўлди. “Вақт ўтган сайин миллий қўшиқлар куйлагинг келаркан!” дея Алишер Файзнинг курсдоши навбатдаги дуэтдош — хонанда Дилмурод Мусаевни таклиф қилди. “Нетай” дуэти ҳам муносиб қарши олинди.









“Қўллар тепага” қўшиғини миллий йўналишда куйлагани, катта экрандаги уч актриса ва саҳнадаги раққосу раққосаларнинг миллий ва замонавий рақслари ўзига хос бўлди.



Шаҳзоданинг “Қайнона”си янгича кўринишда



“Қайнона” қўшиғи бошланиши билан катта экранда қизиқчи Ҳалима Ибрагимова янгича қиёфада “қайнона”лик вазифасини ўтади. Шунингдек, саҳнада хонанда ва раққосалар билан жонли кўриниш ҳам намойиш этилди.



Ўйнатишни ҳам уддалади



“Тамманози” ва “Мой золотой” қўшиқлари куйланганида зал “портлади”. Шўх қўшиқларга раққосалар қатори завқ билан рақсга тушган Шаҳзода ўзидаги қувноқ кайфиятни мухлисларга ҳам етказа олди. Йиғилганларнинг хонанда билан қўшилиб ўйнагани сўзимиз исботи.







Уйғунлик...



Дастурда хонанда ва раққосаларнинг либослари, катта экранда намойиш этилган лавҳаларнинг бир-бири билан уйғунлик касб этгани эътирофга лойиқ. Бу жараёнда дизайнер Дилдора Қосимованинг меҳнатини таъкидламай илож йўқ. Шаҳзода дастур давомида олти хил  либосда чиққанига қарамай, узлуксиз кийим алмаштиргани барчани ҳайратга солди.







Одатда хонандалар сўз усталари ва шогирдларининг чиқишидан фойдаланиб, либосини ўзгартиради. “Қаловини топган” Шаҳзода эса қўшиқлар кетма-кетлиги орасидаги вақтни чўзмаган ҳолда жуда қисқа дақиқаларда кийим масаласини ҳал эта олди.



Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади.



Фотомухбир: Равшан ДАДАБОЕВ



Manba Darakchi.uz

Прикрепления: 6135515.jpg(82.9 Kb) · 3609008.jpg(243.2 Kb) · 3016888.jpg(103.0 Kb) · 3926772.jpg(127.1 Kb) · 2068049.jpg(161.0 Kb) · 2540945.jpg(261.8 Kb) · 0690265.jpg(161.5 Kb) · 7829114.jpg(131.4 Kb) · 3530275.jpg(278.7 Kb)


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » “Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО) (“Қилпиллама” ШАҲЗОДА! Ёхуд Алишер ФАЙЗнинг танбеҳи... (ФОТО))
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2023