Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” билам (Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” билам)
Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” билам
Uzbek-kinoДата: Суббота, 17.05.2014, 22:34:15 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2322
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн



Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” биламан...”



Жасур Умировнинг эстрада оламига кутилмаган ташрифи қисқа фурсатларда мухлислар эътиборини қозона олди. Бунга хонанданинг ноодатий услубдаги йўналиши сабаб бўлди. Сўнгги вақтларда тинимсиз ижод қиладиган Жасурнинг ижодий танаффуси ҳам оммани бефарқ қолдирмади. Янги қўшиқлар сонининг камайгани балки у билан боғлиқ баъзи гап-сўзларнинг болалаганига имкон яратгандир? Суҳбат орқали эса бу масалаларга ойдинлик киритилди...



 



— Таҳририятимизга хуш келибсиз!



 



— Таклифингиз учун сизга ҳам ташаккур.



 



Анчадан буён кўринмай қолдингиз. Ижодий янгиликларингиз деярли йўқ?



 



— Нега ундай дейсиз? Бошқа ҳамкасбларим қатори ижод қиляпман. Айни кунларда июнь ойида ўтадиган концертимга тайёргарлик ишлари билан бандман. Умуман олганда ижодий режаларим бисёр. Насиб қилса, бу йилги концертим ўтган йилдаги дастурларимни такрорламайди.



 



Концертга ном танлашда ташкилотчилар билан бироз келишмовчиликларга дуч келибсиз?



 



— У воқеани келишмовчилик, деб бўрттириш шарт эмас. Концертга ном танлаш бахс-мунозарали бўлди, холос. Уларнинг фикрича, “Меҳрингизга зор қолдим” номи концертга мос экан. Мен эса бирор бошқа қўшиқ номини қўйишни истагандим. Узоқ давом этган бахсда барибир улар ғолиб бўлишди (кулади). Майли, асосийси концертнинг номи эмас, уни қандай ўтказиш-ку, дея рози бўлишдан бошқа иложим қолмади.



 



— Жасур Умиров концерт беришдан чўчимайдиган хонандалар сирасига киради. Хатто ижодини бошлаганига кўп бўлмасданоқ илк яккахон концертингизни тақдим этгандингиз...



 



— Бунга ўзим ҳам эътибор берганман. Саҳнага чиққанимда мени яхши кутиб олишади, деган ички ишончим кучли. Худога шукр, бу ишонч шу кунгача панд бермади.



 



— Ёз концерт мавсуми эмас. Аммо сиз аксинча йўл тутяпсиз. Бу рақобатдан қочишми ёки...



 



— Аслида қишда концерт беришни режалаштиргандим. Аммо мен истаган ойларда бўш кунлар йўқ экан. Шунинг учун мажбуран ёзга кўчирдим.



 



— Продюсерингиз ўзгаргани ҳақида эшитдик...



 



— Сиз журналистлар эшитмаган бирор гап қолмайди-я? Ҳа, рост! Айни кунларда янги продюсер билан ҳамкорлик бошладим. Бироқ биринчи продюсерим билан ҳам ҳамкорликни тўхтатганим йўқ. Шунчаки унга юклатилган вазифалар бироз камайган. У фақат тўй ва концертлар билан боғлиқ масалаларгагина жавобгар.



 



— Ҳамкорлик бундай тус олишига нима сабаб бўлди?



 



— Сабаб... Бу саволга жавоб беришим шартми?



 



— Албатта! Ёки ошкор этилмайдиган бирор жиддий сабаб борми?



 



—  Гап шундаки, продюсерим Абдурасул мендан ташқари яна бир нечта хонандалар билан ҳам ишларди. Сўнги пайтларда бошқа ишлардан ортмай қолгани учун унинг вазифаларини камайтиришга мажбур бўлдим.



 



— Аксарият санъаткорлар вақт ўтиши билан продюсерини алмаштириб, вазифаларни бирор-бир қариндошига юклайди. Сизда ҳам мана шу холни кузатиш мумкинми?



 



— Ишларимга оила-аъзоларимни аралаштиришни истамайман! Иш ва оила бир-биридан айро бўлиши шарт! Шунинг учун ҳам продюсер алмаштиришга тўғри келганида яқинларимни эмас, шу кунгача ёнимда юриб, ишимни яхши тушунадиган одамга топширдим.



 



Жасур Умиров дадасининг эрка ўғли”, деган гапларга муносабатингиз қандай?



 



(Кулади) Балки қачондир эрка бўлгандирман, аммо бугун мустақил шахс сифатида шаклландим. Ишларим ва муаммоларимни дадамнинг зиммасига ортмай, ўзим ҳал қиладиган ёшдаман. Эркаликлар болаликда қолган.



 



Дадангиз оғир бетоб бўлиб қолибди?



 



Бу ҳақда гапиришни истамайман! Аммо бу жавобим сиз айтган гапни  тасдиқламайди. Шунчаки, оилавий саволларга жавоб беришни истамайман. Саволларингиз орасида яна оиламга доирлари бўлса бермаслигингизни илтимос қиламан.



 



— Жасур Умиров вафот этибди, деган гаплар сизга қандай таъсир қилди?



 



(Жиғибийрон бўлиб) Бу гапни ким тарқатганини яхши биламан. Гап шундаки, бир неча ой олдин бир сайт (сайт номини келтирмаймиз) менга қўнғироқ қилиб, янги клипимни ўз сайтида жойлаштирмоқчи эканини айтди. Албатта уларнинг ижодимга қизиқиши мени қувонтирди. Бироқ сайт раҳбари клипимнинг намойиши учун пул талаб қилгани ҳафсаламни пир қилди. Нега интернет сайтлари ўз истаги билан қўяётган клипимга пул тўлашим керак? Ижодим маъқул бўлса - марҳамат! Аммо уларнинг бирортасига пул бермайман. Мендан рад жавобини олишига қарамай, бир неча бор қўнғироқ қилиб, ҳол-у жонимга қўймади. Тинимсиз қўнғироқ ва “sms”лари жавобсиз қолгач, ижтимоий сайтлардаги шахсий саҳифасига мени вафотим ҳақида маълумотни расмим билан жойлаштирибди. Бунга нима дейсиз? Бу ғалвани бошлаган “муаллиф”га қандай таъриф беришни ҳам билмайман. Уларга Ўзи инсоф берсин.



 



— Ижодингизни бошлаган йилларингиз феъл-атворингиз сабаб сиз билан чиқишолмай юрган ҳамкасбларингиз кўп эди. Аммо бугун уларнинг аксарияти атрофингизда...



 



— Гапингиз рост! Аввалига кўп санъаткорлар билан келишмовчиликлар бўлган. Уларнинг нигоҳидан мени ўзига  яқинлаштиришни исташмаётганини сезардим. Аммо ўтган вақт ва фаолиятимдаги ютуқларим тингловчилар қатори, уларни ҳам Жасур Умировни тан олишига сабаб бўлди. Бугун мен бошқаларга эмас, улар менга яқин бўлишга интилишяпти.



 



— Бу хол сизни ранжитмайдими?



 



— Йўқ! Оз фурсат ичидаги фаолиятим давомида бу аслида шоу бизнеснинг шавқатсиз ёзилмаган қонуни эканини англадим. Ҳамкасбларим билан суҳбатлашганимда, уларда ҳам худди шундай ҳолат бўлганини эшитдим. Бу хол ҳафа бўлишга арзимайди...



 



— Бугун сизнинг ижодингизда олдинги хитларни учратмаяпмиз?



 



— Нафақат менда, балки бошқаларда ҳам ҳозир “хит”ларни учратиш қийин.



 



— Сабаб?



 



— Бугун хонандаларнинг ўз қўшиғини “айлантириш”га имконияти бироз камайган. Фақат интернет билан боғланиб қолганмиз.



 



— Яхши қўшиқ учун реклама шарт эмас, деган фикрлар ҳам бор!



 



— Бугун рекламасиз ишлаш қийин.



 



Уйланишингиз ҳақида гап кетганда, ҳар йили “Шу йил уйланаман!” деб ваъда берасиз...



 



(Кулиб) Очиғи, ҳақиқатдан ҳам уйланиш ниятида эканим рост. Интервьюларда “уйламан” деганимда, ўзим истагандек қиз учраб қолар, деган яхши ниятда гапирардим. Аммо минг афсуски, ҳали-хануз ўзим орзу қилган қизни учратганим йўқ. Бироқ бу йили уйланишим аниқ. Насиб қилса, июнда бўладиган концертимни ўтказиб олсам, кейин тўй ҳаракатларини бошлайман.



 



Алия СУЛАЙМОНОВА суҳбатлашди



manba darakchi.uz

Прикрепления: 3677644.jpeg(36.6 Kb)


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” билам (Жасур Умиров: “Мени ким ва нега “ўлдирганини” билам)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2022