Приветствую Вас Mehmon | RSS

Главная Фильмлар WwW.UzMeGaViDeo.Uz

[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: uzmegavideo  
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » “Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч к (“Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч к)
“Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч к
Uzbek-kinoДата: Понедельник, 19.05.2014, 02:24:25 | Сообщение # 1
moro bo'sin
Группа: Administrator
Сообщений: 2322
Награды: 6
Репутация: 3
Статус: Оффлайн



“Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ



“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси! Шу вақтгача фақат санъаткорларгагина таниш бўлган ташкилот эди. Аммо сўнги йилларда таниқли ижодкорлар билан содир бўлган муаммолар туфайли бу ташкилот халққа ҳам анчайин яқин бўлиб боряпти. Бугун қайсидир хонанда ТВда кўринмай қолса ёки радиода қўшиқлари берилмаса дарров “Ўзбекнаво” рухсат бермагандир-да...” деган гаплар тарқайди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакили Одилжон АБДУҚАХХАРОВ билан бўлиб ўтган суҳбатимизда бирлашма фаолияти ва бу фаолият ортидаги гап-сўзлар ҳақида сўз борди...



 



“Энди ҳар бир ҚЎШИҚ “ЛИЦЕНЗИЯ” ОЛАДИ”



 



Одилжон ака, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда баъзи санъаткорларнинг миллий қадриятларимиз, ўзбекчилигимизга тўғри келмайдиган қўшиқ ва клиплари муҳокамага қўйилади. Лекин бу ижод маҳсулотлари оммага тарқалиб бўлганидан кейин муҳокама қилишдан нима наф?



 



— Гапингизда жон бор. Ҳеч қайси санъаткорга “Фалон қўшиқни айт, пистон қўшиқни айтма”, дейишга ҳақли эмасмиз. Ҳар бир хонанда ўзининг билими, дунёқараши, савиясидан келиб чиққан ҳолда куйлайди. Шунингдек, масаланинг яна бир жиҳати борки, бугунги кунда кўпчилик хонандаларимиз студияга бориб шеър танлаб, унга мусиқа басталатиб, сўнг қўшиқ ёзишмайди. Бастакорлардан тайёр қўшиқни ҳарид қилиб қўя қолишади. Бу қўшиқларнинг аксарияти эса шеърий жиҳатдан ҳам, мусиқа томонидан ҳам талабга жавоб бермайди. Хонанда эса буни тушунмай, қўшиқ ёзаверади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Бунга кўра ҳар бир вилоят, шаҳар марказларида “Ўзбекнаво” эсртада бирлашмаларининг овоз ёзиш студиялари ташкил этилади ҳамда хусусий студиясига эга бўлган кишилар ҳам студияларини рўйҳатдан ўтказишади. Ва ҳар бир ёзилган қўшиқ учун студиялар томонидан махсус гувоҳнома берилади. Энди радио, ТВ ва интернет сайтлари студиялар томонидан берилган гувоҳномасиз қўшиқларни оммага тарғиб қилмайди. Балки шу йўл билан бироз бўлса-да, маънисиз қўшиқлар яралишининг олдини олига эришармиз.



 



“Жонли ижродаги концертлар ХАРАЖАТИНИ “ЎЗБЕКНАВО” ТЎЛАЙДИ”



 



— Маълумотларга қараганда, қайсидир хонанда жонли ижродаги концерт қўймоқчи бўлса, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси концерт билан боғлиқ сарф-ҳаражатларни ўз гарданига олармиш. Лекин жонли ижронинг ҳаммаси ҳам “жонли”микин?



 



(Кулиб) Фикриингизга қўшиламан. Шунинг учун ҳам бирлашма қошидаги профессионал санъаткорлар, профессор ўқитувчилар, чолғучилардан иборат ижодий кенгаш ташкил этилиб, жонли ижрода концерт бермоқчи бўлган санъаткорнинг ижро маҳорати синовдан ўтказилади. Концертда айтиладиган қўшиқлар билан танишилади. Агар кенгаш аъзолари бир овозда маъқулласа, бирлашма “Истиқлол” санъат саройининг ижараси учун тўланадиган сарф-ҳаражатларни ўз бўйнига олади.



 



“Жасур УМИРОВ ва “УММОН”ни ким “синдирмоқчи?”



 



— Ўтган йили хонанда Жасур Умиров ва “Уммон” гуруҳининг  лицензияси икки маротаба тўхтатилган эди. Аммо бунинг сабаблари кўпчилик мухлислар учун мавҳумлигича қолди. “Ўзбекнаво”нинг бундай кескин чоралари эндигина ўсиб келаётган ижодкорларни синдириб қўймайдими?



 



— Жасур Умиров ҳамда “Уммон” гуруҳининг лицензияси вақтинчалик тўхталиши сабаблари мавҳумлигича қолди, деган гапингизга қўшилмайман. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ўша вақтда ҳам бу саволларга ойдинлик киритганди ва ҳозир ҳам жавобдан бўйин товламоқчи эмасмиз. Нафақат Жасур Умиров ёки “Уммон” гуруҳи, балки ўша вақтда лицензияси вақтинча тўхтатилган бошқа хонандалар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан республикамизнинг чекка-чекка ҳудудларида ўтказилган концерт дастурларида иштирок этишмагани ва бир неча йиллик ижодлари давомида Ватанга садоқат, аждодларимиз, ота-она ва миллий қадриятларимизга хурмат руҳидаги қўшиқлар ёзмаганлари учун лицензиялари вақтинча тўхтатилган эди.



 



         Саволингизнинг оҳангидан сиз уларга ён босаётганингиз сезилиб турибди. Лекин шуни айтишни хоҳлардимки, агар номларини келтирилган санъаткорлар лицензия тўхтитилгунга қадар узоқ йиллар “яшайдиган” қўшиқлар яратишганида, лицензиянинг вақтинча тўхтатилиши уларга бу қадар катта зарба бўлмасди.



 



“Муниса РИЗАЕВАНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИ нега ОЛИНМАДИ?!”



 



— Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ёзмаслик ёки гастролларда иштирок эта олмаслик ҳар хил  видеотасвирлари тарқалиб кетган хонандаларникидан-да оғирроқ “жиноятми”? Нима учун Муниса Риазеванинг лицензияси тўхтатилмади?



 



— Муниса Ризаева ўзи билан боғлиқ тасвирлар тарқалган куниёқ бирлашмага чақирилган ва тушунтириш хати олинган. Хонанда видеотасвирлар қўл телефони йўқолгани сабабли тарқалганини, бу атай қилинганини айтганидан сўнг унга яна бир бор имконият берилди. Бундан ташқари, бу видео тасвирлар хонанданинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ. Унга дахл етказишга эса ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.



 



“САНЪАТКОРНИНГ оёқости қилишга ҳеч кимнинг ҲАҚИ ЙЎҚ!”



 



—Санъаткорларнинг фаолияти асосан тўйлар билан боғлиқ. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан тўйларда рейдлар ўтказилиб туришидан хабаримиз бор. Лекин хонандаларнинг халқ хизматларига қандай либосда бораётганларига, ножўя ҳаракатлар қилиб жанжаллар кўтараётганига кўз юмаётгандексизлар? Масалан, бир неча бор хонанда Нилуфар Усмонова ва Манзурани тўйларга ўзбек хонандаларига хос бўлмаган кийимларда  борганларини кўрдик. Ўтган йили эса Дилфуза Исмоилованинг устидан шикоят келиб тушганди. Жанжалларга келсак, бу борада ҳозирча Муниса Ризаева етакчилик қиляпти.



 



— Дилфуза Исмоилованинг видеотасвирлари қўл телефонлари ва интернет тармоғи орқали тарқалганидан кейин уни ҳам бирлашмага чақиртириб, тушунтириш хати олдик. Видео тасвирлари тарқалаётган хонандалар ҳамма вақт ҳам айбдор бўлиб чиқавермайди. Кўплари “емаган сомса”ларига пул тўлайдиган ҳолатларини ҳам кузатяпмиз. Баъзи одамлар таниқли санъаткорни обрўсизлантириш учун нималар қилмайди, дейсиз. Нилуфар Усмонова ва Манзуранинг либосларига келадиган бўлсак, бизнингча уларнинг кийиниш маданияти рисоладагидек. Чунки, сиз айтаётган ҳолатга биз дуч келмадик. Аммо мухлислар ва таҳририят томонидан эътирозлар бўлса албатта уларни ҳам тартибга чақирамиз.



 



         Муниса Ризаева билан боғлиқ жанжалларга келадиган бўлсак “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бу ҳолатда Мунисанинг тутаётган йўлини тўғри деб баҳолайди. Боиси жанжалларнинг асосий қисми Мунисага маст кишиларнинг пул қистиришидан, юзига бир даста пулни сочиб юборишидан келиб чиқяпти. Тўғри, у халқ хизматига, одамларнинг яхши кунига боряпти. Лекин бу хонандани тўйда истаган кўйга солиш мумкин, дегани эмас. Санъаткор ҳам кимнингдир онаси, отаси ёки синглиси... Унинг ғурурини оёқости қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ! Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тўйда қўшиқ айтаётган санъаткор одамлар қистирган пулларни олишга мажбур эмас!



 



“Энди номақбул КЛИПЛАР ИНТЕРНЕТДА ТАРҚАЛМАЙДИ”



 



— Бугун миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган, оммавий маданиятни очиқчасига тарғиб қилаётган қўшиқлар радио ёки ТВга берилмаса-да, интернет орқали оммага етиб боряпти. Бунга мисол тариқаси хонанда Тамиланинг “Ана яна сан” қўшиғига ишланган клипни келтириш мумкин...



 



— Тўғри айтасиз! Бугунги кунда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳам эътибор қаратган. Хусусан, интернет оламида мусиқалар ва клиплар тарқатиш фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир сайт билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, бадиий кенгашдан ўтмаган клиплар қўшиқларнинг интернет тармоғига жойланиши ҳам назорат қилинади. Албатта бу ишларни бир ҳафта ёки бир ойдан кейин амалга оширамиз ва сиз айтаётган ҳолатлар буткул йўқ бўлади, дейиш қийин. Чунки бу масалалар биздан анча вақт ва катта куч талаб қилади. Ҳамма бир ёқадан бош чиқарсагина ижобий натижага эришишимиз мумкин.



 



“НАЗАРБЕКОВ ва МАМАЗОИТОВАнинг давомчилари ҳозирданоқ ИЗЛАНЯПТИ”



 



— “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан янги лойиҳа йўлга қўйилаётгани ҳақида хабар топдик. Эндиликда эл ардоғидаги кўпгина санъаткорларимиз мусиқа ва санъат мактабларида тахсил олаётган ёш йигит қизларни шогирдликка олиб, уларни катта санъат майдонига тайёрлар экан. Шу ростми?



 



— Ҳа. Бу лойиҳага кўра кўпгина профессионал санъаткорлардан иборат ҳайъат аъзолари мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган талабаларни синовдан ўтказиб, энг истеъдодлиларини саралаб олишади. Улар орасидан энг муносибларини эса қўллаб-қувватлаб профессионал санъаткор бўлиб етишишларига кўмак бермоқчимиз. Гапнинг индаллосини айтганда, Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазотова, Маҳмуд Номозов, Зулайҳо Бойхонованинг давомчиларини ҳозирданоқ тарбиялаб бориш ниятидамиз.



 



Қамариддин ШАЙХОВ суҳбатлашди



Manba darakchi.uz

Прикрепления: 4331887.jpeg(54.9 Kb)


http://uzmegavideo.ucoz.ru/
 
╚»★ OnLiNe UzBeKoNa FoRuM ★«╝ » On-layn Kinolar, Videolar, Audiolar bo'limi » Shou-Biznes / Шоу Бизнес » “Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч к (“Ўзбекнаво” огохлантиради! Санъаткорни оёқости қилишга ҳеч к)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

  WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
Форма входа
Логин:
Пароль:

Поиск фильмы

Онлайн фильмы

Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0

Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

  • Просмотры:
  • Всего комментариев: 0
  • Рейтинг: 5.0
Наш баннер фильм
Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

Посоветовать другу фильмы

Статистика фильмы
Top.Mail.Ru


В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
Copyright MyCorp © 2022