
Янги “Бонд” фильми қўшиғини ким куйлайди?
Жосус Жеймс Бонд ҳақидаги 24-фильм 2015 йилда катта экранларга чиқади.
Британиялик жосус Жеймс Бонд ҳақидаги янги фильм қўшиғини «Stay with me» қўшиғи билан машҳур бўлган хонанда Сэм Смит куйлайди. Анъанага кўра, мусиқа мавзуси агент 007 ҳақидаги ҳар бир фильм учун жуда муҳим.
Сэм Смит киносериал режиссери Барбара Брокколи билан Жеймс Бонд ҳақидаги 24-фильмнинг қўшиғини куйлаш борасида музокаралар олиб бормоқда. Аввалроқ ушбу қўшиқни америкалик хонанда Лана Дель Рэй куйлайди деб хабар берилган эди. Page Six нашри манбасига кўра, энди бу ишни Смит амалга оширади.
Бонд ҳақидаги фильмларда қўшиқ айтиш анъанаси 1963 йилдан буён давом этиб келмоқда. Илк марта “Россиядан муҳаббат билан” фильмида айнан шу номли қўшиқ Мэтта Монро томонидан куйланган эди.