Приветствую Вас Mehmon | RSS

Категории раздела фильм
Узбек фильмы [640]
Узбек фильмы
Узбек фильмы на русском [18]
Узбек фильмы на русском
Kurtlar Vadisi Pusu [97]
Kurtlar Vadisi Pusu / Долина волков - Западня
Таржима фильмлар [101]
Таржима фильмлар
Индийские кино [451]
Индийские кино фильмы / Hind Kino filmlar
Узбек Концерты [268]
Узбек Концерты / O'zbek Konsertlar
Узбек Клипы [1771]
Узбек Клипы / O'zbek Kliplar
Индийские клипы [4]
Индийские клипы
Вебмастеры [22]
Вебмастеры / Web ustalari
Шоу бизнес [604]
Шоу бизнес / Shou Biznes olami
Телепередачи [74]
Телепередачи / TV Ko'rsatuv
Кино Приключения [58]
Приключения / Sarguzashtli
Документальные Фильмы [59]
Документальные / Hujjatli
Мультфильмы [267]
Мультфильм / Multiklar
Фантастический кино [193]
Фантастика / Mo'jizali
Новости фильма [367]
Новости / Yangiliklar
Фильмы ужасы [341]
+18 Ужасы / Qo'rqinchli
Kino serial [269]
Сериалы / Seriallar
триллер фильм [150]
Триллер / Uchtalik
Кино Комедия [672]
Комедия / Kulgili
Боевик кино [844]
Боевик / Jangari
Ислам [163]
Ислам / Islomiy
Стихи [62]
Стихи / Sherlar
Разное [222]
Разное / Har hil
Драмма фильмы [374]
Драма / Drama
Спорт [153]
Спорт / Sport
Узбек фильмы 2015 [26]
Узбек фильмы 2014 [5]
Узбек фильмы 2013 [9]
Узбек фильмы 2013
Узбек фильмы 2012 [9]
Узбек фильмы 2011 [6]
Узбек фильмы 2011
Узбек юмор [0]
Узбек юмор
UzBeKoNa FoRuM Yangiliklar
  • Смотреть онлайн Sonic 2 O'zbek tilida / Соник 2 в кино (2022 (0)
    [O'zbek tilidagi Kinolar]
  • Разлука | Хижрон (узбекфильм на русском языке) (0)
    [O'zbek Kino filmlar / Узбекский кино фильмы]
  • Фатима / Фатима и Зухра-2 (На русском языке) (0)
    [O'zbek Kino filmlar / Узбекский кино фильмы]
  • Игра в игре (На рус.яз.) / O'yin ichida o'yin (Ruscha) (0)
    [O'zbek Kino filmlar / Узбекский кино фильмы]
  • Расколотый ум (Узбекфильм на русском языке) 2014 (0)
    [O'zbek Kino filmlar / Узбекский кино фильмы]

  • UzBeKoNa Mp3 Yangiliklar
    Юлдуз Усманова - Атиргул, Yulduz Usmonova - Atirgul
    SHOHRUHHON SOG'INIB MP3, ШОХРУХХОН СОГИНИБ МП3
    Dilso'z - Ohlarim mani (2012) Mp3 / Дилсуз Охларим мани мп3
    Lola - Qaytmaydi (2012) Mp3 / Лола - Кайтмайди мп3
    Zamon guruhi - Jonim (2012) Mp3 / Замон гурухи Жоним мп3

    Популярные фильмы
    [24.01.2015][Индийские кино]
    Devona oshiq Hind kino Uzbek tilida / Девона ошик Хинд Кино Узбек тилида+Скачать Ko'chirib olish Yuklash (5)
    [15.07.2015][Разное]
    O'zbek ismlar ma'nosi / Узбек Исмлар маъноси (0)
    [23.06.2015][Узбек Концерты]
    Hojiboy Tojiboyev (Sungi Konserti) / Хожибой Тожибоев (Сунги Консерти) (4)
    [20.04.2022][Узбек фильмы]
    UCHRASHUV (O'zbek kino film) / Учрашув Узбек кино фильм (0)
    [09.04.2022][Таржима фильмлар]
    Jon Karter kino film O'zbek tilida Yuklash / Джон Картер на Узбекском языке Скачать / John Carter (0)


    17:48:41
    Матёқуб Матчонов: “Тақдиримизни ўз қўлларимиз билан яратамиз”
     
     
    Матёқуб Матчонов: "Тақдиримизни ўз қўлларимиз билан яратамиз”
     

    Бу актёрни халқимиз "Бозор кўрмаган йигит” видеофильми орқали жуда яхши танишади. Гарчи ушбу видеофильмга қадар у бир қанча спектакль ва фильмларда рол ижро этган бўлса-да, "Бозор кўрмаган йигит” унинг санъат оламида юлдуз сифатида танилишига ва мухлислар орттиришига имкон яратди. Бу актёрнинг кўзларига қараб туриб, унда армон билан орзу, ғам билан ташвиш ҳамоҳанг эканини англайсиз. Қисқа қилиб айтганда, унинг мунгли нигоҳида дунё мужассам. Балки шу сабабданми, уни мухлислар ҳам бошқача хурмат қилишади. Демак, саҳифамизнинг бугунги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов.
     
     
    — 1956 йилда Тошкент шаҳрининг Тахтапул мавзесида таваллуд топганман. Айтишларича, болалигимда жуда шўх бўлган эканман. Менинг қилиқларимни кўрган қўни-қўшниларнинг "Сен катта бўлсанг, артист бўласан!” деган гаплари хануз қулоғим тагида жаранглайди. Йиллар ўтди, мактабни ҳам битирдим. Оиламиздан умуман санъаткорлар чиқмаган. Отам хайдовчи, онам эса уй бекаси эди. 6 нафар ака-ука отамнинг халол мехнатлари ортидан катта бўлдик. Хуллас, мактабни битириб хужжатларимни хозирги Санъат институтининг актёрлик факультетига топширдим. Уйдагиларга эса режиссёрликка ўқияпман, дедим. Бу орада 4 йил ҳам кўз очиб-юмгунча ўтиб кетди. Аста-секин ойнаи жаҳонда ҳам кўриниб қолдим. Ўшанда қўшниларимиз "Сени телевизорда кўрсатишяпти. Сен режиссёр эдингку ё актёрлик қиляпсанми?” дейишганида, "Йўқ, битта актёр бетоб бўлиб келолмай қолди, шу сабаб ўзим ўйнашимга тўғри келди”, деб айтганимни ҳалигача кулиб эслайман. Шу тариқа, институтни битиргач, актёрлик соҳасига ўқиганимни энди уйдагиларга айтишим керак, деб бир жазм қилдиму, барчасини отамга бориб айтдим. Отам раҳматлининг жахли ҳам чиқмади. "Мени нега алдадинг?” деб ранжимади ҳам. Аслида ота бўлиб бизни ҳатто чертмаган ҳам. Ўзим ҳам отамдан жуда қўрқардим. Сабаби, отамнинг меҳридан мосуво бўлиб қолиш мен учун катта мусибат эди. Ҳатто театрдаги илк дебют ролимнинг намойишига ҳам уйдагиларни чақирмаганман. Санъат институтида ўқиб юрган кезларимни бугун мароқ билан хотирлайман. Курсимиздаги барча талабалар жуда ахил, иноқ эдик. Бугунгача ана шу анъана сақланиб қолган. Курсдошларим Маҳмуд Исмоилов, Хошим Арслонов, Ғайбулла Хожиевлар билан ҳаммамиз бир оила фарзандларидек эдик. Талабаликдек отин даврни бошдан ўтказдик. 19 ёшимда Ўзбек давлат драма театрига ишга келганман. Мана бугунгача шу театрда хизмат қилиб келяпман. Ўшанда театр жамоасини ҳеч тасвирлаб бўлмасди. Ҳамма ахил, ҳамма бир-бирининг холидан хабар олган... Биз ёшларни устозларимиз Ноила Тошкенбоева, Азиза Бегматова, Бахтиёр Ихтиёровлар қучоқ очиб кутиб олишган. Ҳозир негадир устозлар шогирдларига бу даражада қуллуқ қилишмайди. Шогирдлар ҳам албатта ўзига яраша такаббур. Бир-икита ролни ижро этади-ю, дарров санъаткорман деб керилиб юради. Балки бу гапларни айтиш менинг вазифам эмасдир, аммо биз ҳам санъатга кириб келганимизда устозларимиз танбех бериб, тўғри йўлга бошлашган. Вақт ўтиб, устозлдаримиз берган панд-насихатлар ўз самарасини берди. Санъатда озми-кўпми ўз ўрнимизни, мавқеимизни топдик. 
     
     
    "Бозор кўрмаган йигит” мени танитди. 
     
    Телевидение орқали катта аудитоияга юз тутишимга сабаб бўлган видеофильм "Бозор кўрмаган йигит” эди. Ўшанда ўзимга топширилган ролни жуда бошқача иштиёқ билан ижро этгандим. Шеригим, рахматли Равшан Солихов билан сценарийда йўқ жумлаларни, ҳаракатларни қўшганимиз учундир, бу ролим халқимиз юрагидан ўрин олган. Кейинчалик "Темир эркак” фильмидаги кичик эпизодимни ҳам, у ердаги хазилларимизни ҳам одамлар жуда бошқача қабул қилишди. Ҳатто ўша ердаги гапларни ўзимга келиб хазил қилиб айтганлар ҳам бўлди. Аммо негадир бу фильмдан кўнглим тўлмаган. Назаримда, "Темир эркак” картинаси "Темир хотин”нинг давоми бўлиши учун зўрма-зўраки қилинган фильмдек. Нима бўлганда ҳам ролларимиз халқимиз қалбида қолганидан хурсанд бўламан. 
     
     
    Эркин ижод қилишни истайман 
     
    Театрда яхши ишлаб, кўпгина спектакллар намойиш қилиб, халқнинг дилига эндигина тушиб бораётганимизда Ўзбек миллий акадмеик драма театри ва Ўзбек давлат драма театри ўртасида катта келишмовчиликлар келиб чиқди. Биласизми, ўшанда ҳамма ўзини ҳар тарафга отди. Энг яхши сахнадош дўстларимиз Миллий театр сахнасига кетиб қолишди. Ўша вақтларда бошқалар каби менга ҳам Ўзбек миллий академик драма театрига бориб ишлаш таклифи тушган, аммо мен рози бўлмагандим. Сабаби, эркин ижод қилишни истайман. Ўша воқеа Ўзбек драма театрига жуда катта путур етказди. Йиллар ўтаса-да, юқоридаги воқеанинг асоратлари сақланиб келмоқда. Илк дебют ролимни шу театрда ўйнаганман. Шу театр мени халқ олдига олиб чиқди. Шу сахнада мен илк ролим сценарийсини ётлаганман. Қандай қилиб буларнинг барига қўл силтаб кетишим мумкин? Бугун қилган ишимдан заррача ҳам афсусланмайман. Аксинча, бизнинг фидоийлигимиз ёшларга ҳам ўрнак бўлса, дейман. 
     
     
    Санъаткорга унвонига қараб бахо берилмайди
     
    Кўпчилик билан сухбатлашганимда, "Матёқуб ака, нега унвонингиз йўқ?” деб сўрашади. "Нега энди, бор”, деб жавоб бераман. 2001 йилда хукуматимиз менга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини берган. Бироқ буни билган билди, билмаган эса йўқ. Шу бугунгача менинг унвоним бор деб керилмаганман. Чунки санъаткорга унвонига қараб бахо берилмайди. Санъаткорнинг қўш-қўш унвону медаллари бўлиши мумкин, аммо одамларнинг юрагидан жой олмаган бўлса, буларнинг унга кераги йўқ. Шунинг учун ҳам касбимизга қизиқиб, "Актёр бўламан, халқни яхши ролларим билан хушнуд этаман”, деб театр остонасига қадам қўяётган ёшларга доим шуларни уқтираман. 
     
     
    Укамнинг вафоти қаттиқ таъсир қилди 
     
    Оилада ҳамма фарзандлар ўғил бола бўлгани учун ҳаммамиз бир биримизга суянчиқ бўлиб ўсганмиз. Ўртанча укам халқимиз фаровонлигини химоя қилиш йўлида хизмат қиларди. 1988 йили хизмат вақтида Юнусобод туманининг Уч қахрамон мавзесида халок бўлди. Ўша мавзенинг номи ҳам у ерга ўрнатилган Уч қахрамон хайкали ҳам укам каби нобуд бўлган инсонлар шарафига ўрнатилган. Биласизми, ота-она учун ўз фарзандини, ака укалар учун эса жигарини ерга қўйишдан-да оғирроқ мусибат бўлмаса керак. Ўлим ҳар кимнинг бошида бор нарса, лекин ўша вақтларда одамлар мени ҳатто "Санъатдан ҳам кетибди, укасининг вафоти қаттиқ таъсир қилгани учун тарки дунё қилибди”, деган гапларни тарқатишган. Аммо биз тақдиримизни ўз қўлларимиз билан яратамиз. Мен, ҳаётим оламшумул воқеаларга тўла, кексайганимда эслашга арзигулик хотираларим кўп бўлишини истадим. Ва шу истак йўлида ҳали ҳам меҳнат қилиб келяпман. Инсон қачон бу дунёни тарк этишини билмайди. Бироқ у ўлганида ортидан кўчани тўлдириб йиғлайдиганлар эмас, балки "Яхши одам эди” деб эслайдиганлар топилса, дейман. 
     
     
    Театр кинодан оқсаяпти
     
    Бугун театрларимиз сахнасида кўришга арзигулик асарлар камайиб кетган. Бунинг асосий сабаби драматургиянинг йўқлигидир. Театр кинодан анча оқсаяпти. Баъзан кино ҳақида гап кетганида ҳам бир нарсага ҳайрон қоламан. Кинони хар хил турга бўлиб чиқиш қаердан чиққан? У тижорий киноми, ёки давлат киносими, ёҳуд фестивал учун олинган фильмми, бунинг томошабинга нима қизиғи бор. Томошабиннинг ўзи сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб олади. Хурсанд бўладиган тарафим эса, бугун кинолар, киночилар кўпайиб боряпти. Қанча кўп махсулот бўлса, томошабин шунчалар танлай олиш даражасига етади. Ҳақиқий танлов эса томошабиннинг савиясини оширади. 
     
     
    Миш-мишларнинг бори яхши
     
    Санъат олами миш-мишларга тўла. Бир кулгили воқеа эсимга тушиб кетди. Телеэкранларда хонандаларнинг клиплари бериб борилиши эндигина урф бўлаётган кезлари мен ҳам хонанда Кумуш Раззоқованинг бир қўшиғи учун олинган клипда суратга тушдим. Ўшанда Кумуш билан эр-хотин ролини ўйнаганмиз. Бу клипни кўрганлар эса уйга келиб хотинимни юпатишга тушишибди. "Эшитдик, Матёқуб ака сизни ташлаб кетибдилар, телевизорда кўрсатишди” деганлар ҳам топилган. 
     
     
    Еяётган нонимга тупуриш...
     
    Яқинда бир танишим ўғлини ёнимга олиб келиб, "Матёқуб, ўғлим артист бўламан, деяпти. Бунга ўзинг бир нарса дегин” деди. Асабийлашиб кетдим. Энди мен унинг ўғлини бу йўлдан қайтаришим керак экан-да? Хўш, нима деб қайтараман? Ўзимнинг касбимни ёмонлаб, сахнага тош отаманми? Ахир бу еяётган нонига тупуриш билан баробар-ку! 
     
     
    Ҳаётимда афсус ва армонларга ўрин йўқ 
     
    Ҳаётда ўзим истагандек яшадим. Ортимга қарасам, афсус ва армонларни кўрмаяпман. Ҳаётимдан мамнунман. 3 фарзандим, 5 нафар шириндан-шакар набирам бор. Фақат отам ва укам ёнимда йўқлар, холос. Балки улар мени ва яқинларим ҳаётини мухофаза қилиб туришгандир. Яна ким билади, дейсиз...
     

    Прикрепления: Картинка 1
    Категория: Шоу бизнес | Просмотров: 3489 | Добавил: uzcinema | Теги: Матёқуб Матчонов: “Тақдиримизни ўз | Рейтинг: 5.0/2

    Дустлар билан улашинг



    Всего комментариев: 0
    avatar
      WwW.UzMeGaViDeo.Uz   Главная   Регистрация   Вход  
    Форма входа
    Логин:
    Пароль:

    Поиск фильмы

    Онлайн фильмы

    Alamzada 2-Qism Milliy Serial - Аламзада 2-Кисм

    • Просмотры:
    • Всего комментариев: 0
    • Рейтинг: 5.0

    Rishtalar 44-Qism (milliy serial) | Ришталар 44-Кисм (миллий сериал)

    • Просмотры:
    • Всего комментариев: 0
    • Рейтинг: 5.0

    Alamzada 1-Qism Milliy Serial - Аламзада 1-Кисм

    • Просмотры:
    • Всего комментариев: 0
    • Рейтинг: 5.0

    Sensiz 2mavsum (o'zbek serial) 66-qism / Сенсиз 2мавсум (ўзбек сериал) 66-қисм

    • Просмотры:
    • Всего комментариев: 0
    • Рейтинг: 5.0
    Наш баннер фильм
    Uzbek kino filmlar va boshqa kino filmlar WWW.uzmegavideo.ucoz.ru da onlayn va bepul

    Посоветовать другу фильмы

    Статистика фильмы
    Top.Mail.Ru


    Онлайн всего: 4
    Гостей: 2
    Пользователей: 2
    eveqx4, mauriceig3

    В кинематографе есть уникальное явление, вызывающее бурные эмоции у зрителей. Конечно, это Кино фильмы с их неповторимым колоритом. По замыслу режиссеров, все действие сопровождается музыкой, танцами, а актеры должны играть свои роли с детской непосредственностью. Возможно, именно эта искренность привлекает миллионы поклонников. Особенно популярны эти картины у отечественной публики, поэтому воспроизведение сюжетов на русском и Узбекском языке пользуется повышенным спросом. Теперь уже можно не довольствоваться редкими встречами с любимым видом искусства. Смотреть кино фильмы в любое время – это всеобщее желание посетителей онлайн кинотеатра. Долгие годы считалось, что перевод в них не обязателен. События понятны без слов благодаря другим средствам выразительности. Но времена меняются, и очень приятно видеть, как знакомые герои начинают говорить приятным мелодичным голосом на русском и узбекском языке. Прекрасные песни остаются в оригинальном исполнении, но голос за кадром не забывает кратко передать содержание текста. Лучшие кино фильмы убеждают зрителей в том, что все люди братья и сестры. Но не всё так безобидно, как кажется на первый взгляд. За весельем и массовыми танцами скрываются жуткие события: кровная месть, измены, убийства и сложные расследования. Отдельно стоит сказать про выбор актёров и декорации. Именно они играют немалую роль в успехе онлайн проектов по всему миру, даже если сюжеты просты и узнаваемы. Красочность заставляла смотреть картины, даже когда они не были снабжены качественной озвучкой. Сейчас можно вдоволь насладиться не только музыкальным сопровождением, но и понять все тонкости отношений героев. Это стало возможным благодаря тому, что кино фильмы на русском и узбекском языке всегда можно найти в специальной подборке для поклонников этого направления кинематографа. Онлайн киноленты повествуют не только о любви. В них затрагиваются социальные проблемы, например, непреодолимая пропасть между людьми из разных каст или огромная разница между богатством и жизнью в бедных кварталах.
    Добро пожаловать на UzMeGaViDeO.Uz Приятного просмотра и спасибо что посетили сайт.
    Copyright MyCorp © 2022